Жаҳон | 16:07 / 13.02.2017
20833
2 дақиқада ўқилади

Видео: ИШИД Пальмира шаҳри ёдгорликларини қандай йўқ қилгани намойиш этилди

Россия мудофаа вазирлиги ИШИД террорчилик гуруҳи Суриянинг қадимий шаҳарларидан бири Пальмира шаҳридаги қадимги ёдгорликларни йўқ қилганини исботловчи видеони намойиш қилди. Вазирлик маълумотига кўра, жангарилар археологик ёдгорликларни имкон қадар кўпроқ йўқотиш ниятида. 

РФ мудофаа вазирлиги тақдим этган лавҳада 2016 йил 6 июни ва 2017 йил 5 февралидаги ҳолат таққосланган. 

«Россия учувчисиз парвоз қурилмаси Пальмира шаҳри ва атрофи мониторингини олиб бориш чоғида ИШИД террорчилари томонидан Рим амфитеатри фасади ва тетрапилонининг бузилганини аниқлади. У шаҳарнинг асосий қадимги диққатга сазовор жойлари ҳисобланар эди», — дея изоҳ берган Мудофаа вазирлиги. 

Маъмуриятда қайд этишларича, террорчилар эрамиздан аввалги 270 йилларда барпо қилинган қадимги Рим театрининг марказий қисми ҳисобланган процениумни ҳамда тетрапилон устунларини портлатишган.

«Буни шуни кўрсатадики, ИШИД жангарилари шаҳарни тарк этишидан аввал, қадимги архитектура ёдгорликларини имкон қадар кўпроқ вайрон қилишни режалаштирмоқда», — дея ишонч билдирган Мудофаа вазирлиги.
 
Жангарилар амфитеатрни 2017 йил январида вайрон қилган. 

Пальмира шаҳар фаолларининг уқдиришларича, 2017 йил бошида ИШИД қадимги амфитеатр ҳудудида 12 кишини қатл қилган. 

Мавзуга оид