Болакай Татаристон президенти олдида ўзини ухлаганга солиб олди
«Афиша Қозон» Instagram-саҳифасида Россия давлат думаси раиси Вячеслав Володин ва Татаристон президенти Рустам Минниханов ёнидан ўтиб кетишаётган пайтда ўзини ухлаганга солиб олган боланинг фотосурати тақдим этилди.
Фойдаланувчиларнинг аксарияти тасвирларга қолдирган изоҳларида боланинг соғлиғи учун ташвишда эканликларини билдиришган ҳамда президентни қўриқлаш хизмати қандай қилиб уни делегацияга шу қадар яқин масофага келишига йўл қўйганидан ҳайронликларини билдирган.
«Инказан» янгиликлар хизматининг YouTube-каналида бола президент ҳамда бошқа сиёсатчиларнинг ёнида қорда ётгани тасвирланган видео тақдим этилди.
Маълумот учун, Россия давлат думаси раиси Вячеслав Володин 13 февраль куни Татаристон пойтахтига ишчи ташрифи билан келди.
Мавзуга оид
21:22 / 01.10.2024
Алишер Усмонов Германия судида яна бир бор ютиб чиқди
20:32 / 01.10.2024
Россиялик икки спортчи Ўзбекистон миллий жамоасига ўтади
20:24 / 01.10.2024
Москвада мигрантларга сохта ҳужжат тайёрлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:50 / 01.10.2024