Ўзбекистон | 08:24 / 17.02.2017
24216
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбектеатр” ва “Ўзбекмузей” фаолияти тугатилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз фармони билан “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, “Артмадад” махсус жамғармаси ва “Ўзбекмузей” жамғармасини тугатди.

Эндиликда ушбу тузилмалар функциялари ва барча мол-мулки янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига топширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда айни кунда 39 театр ва 175та музей фаолият кўрсатади. Театрларнинг катта қисми деярли тўла ҳажмда давлат бюджети томонидан молиялаштирилади, уларнинг чипталар сотувидан ишлаб топган маблағлари эса актёрларни моддий рағбатлантириш, ижодий лойиҳаларни қўшимча молиялаштиришга йўналтирилади.

Мавзуга оид