Жамият | 11:57 / 21.02.2017
6563
2 дақиқада ўқилади

NY Post: Нью Йоркда селфига «касал» бўлганлар муз остига тушиб кетди

20 февраль куни кечқурун 6 нафар ўспирин Нью Йорк шаҳри Марказий паркидаги ҳовузни қоплаган муз остига тушиб кетди. Улар "ҳаддан ортиқ совқотиш" ташхиси билан шифохонага ётқизилди, деб хабар қилмоқда шаҳарнинг ўт ўчириш хизмати. 

«Болалар ўйнаётган эди. Бирлари хавфли эканини айтишса, бошқалари ўз сўзида туриб олишди. Натижада уларнинг барчаси биргаликда тўпланиб селфига тушмоқчи бўлишганда, оғирликка бардош бера олмаган муз ёрилиб, ўсмирлар сувга тушиб кетди», - дея ҳикоя қилган парагвайлик Майя Рамирес The New York Post нашрига. 

Ўт ўчириш хизмати раҳбари ўринбосари Жон Скофнинг айтишича, ҳодиса кечки олтилар атрофида 5-авеню ва 59-кўча чорраҳаси яқинидаги Марказий парк ҳовузида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, гап 10-15 ёшли болалар ҳақида кетмоқда. Ўспиринларни қутқаришга улардан каттароқ икки нафар ўсмир бола ташланган, аммо, уларни ҳам қутқаришга тўғри келган. 

Ўт ўчирувчиларнинг маълум қилишича, ҳовуздаги сув жуда совуқ бўлган, болалар тушиб кетган жой чуқурлиги 5 метрдан ошган.

Мавзуга оид