Қозоғистонда ўн минг тенгелик пуллар ёниб деярли кулга айланди
Интернетда Қозоғистоннинг ўн минг тенгелик пул қоғозлари ёниб кетгани тасвирланган фотосуратлар тарқалди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz нашри. Маълум бўлишича, банкоматни ўғирлаш бўйича омадсиз ҳаракатдан сўнг шундай воқеа содир бўлган. Ҳолат Олмаота вилоятининг Сариўзак посёлкасида жойлашган дўконлардан бирида юз берган.
Жиноятчилар пулларни олишга қанчалик уринишмасин, бунинг уддасидан чиқа олишмаган, бироқ бундай ҳаракат туфайли банкоматдаги қоғоз пуллар қисман ёниб кетган.
Олмаота вилоятининг ички ишлар департаменти расмий вакили Айман Мирзекованинг хабар қилишича, ҳодиса 18 февраль куни рўй берган.
"Сариўзак посёлкасида ҳақиқатдан ҳам шундай ҳодиса рўй берди. Бу ҳолат судга қадар суриштирув бўйича ягона реестрда қайд этилди. Бошқа тафсилотлар маълум эмас", - дея таъкидлаб ўтган Айман Мирзекова.
Мавзуга оид
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
16:07 / 19.09.2024
Қозоғистон 2022 йилдан бери 2,3 млрд долларлик активларни давлат ҳисобига қайтарди
12:30 / 17.09.2024