Янги iPhone ҳақида янги маълумотлар ошкор этилди
Apple компанияси OLED-дисплейли 5,8 дюймли iPhone 8 қурилмасини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Nikkei Asian Review хабар берди.
"Жорий йилнинг куз ойларида тақдим этиладиган янги iPhone уч конфигурацияда ишлаб чиқарилади - LCD-дисплейли икки модель ва OLED-экранли, 5.8 дюймли бир модель", - дейилади таҳлилчиларнинг ҳисоботида. Бундан аввал Nikkei манбалари телефоннинг тўнғич модели 5,5 дюйм экранга эга бўлиши ҳақида маълумот берганди.
Nikkei билан бир қаторда KGI Securities таҳлилчилари ҳам шундай хабар билан чиқишган. Унга кўра, Apple флагмани дисплейининг асосий соҳаси 5,15 дюймдан иборат. Экран остидаги қолган "майдон"ни "функционал зона" эгаллаган, унда виртуал тугмалар ва бармоқ излари сканери жойлашган. Бу икки экран биргаликда 5,8 дюйм диагоналга эга.
Мавзуга оид
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
21:44 / 17.09.2024
Apple корпорацияси iOS 18 операцион тизимини чиқарди
21:01 / 16.09.2024
iPhone 16 дастлабки савдолари Apple кутганидан паст бўлди
21:52 / 13.09.2024