Ўғирланган келин судда ҳарбий хизматчини мағлуб қилди
Чимкентдаги ҳарбий хизматчи келин ўғирлаб, чимилдиқдан кейин уни ҳақорат қила бошлади. Бу ҳақида Ҳарбий суд матбуот хизмати хабарига асосланиб, Tengrinews.kz маълум қилди.
Жиноий иш материалларига кўра, Чимкент гарнизонида шартнома асосида хизмат қилувчи ҳарбий 2016 йилнинг июлида ўзига ёқиб қолган қизни қаршилигига қарамай уйига олиб келади ва уни келин бўлишга кўндиради. Бироқ чимилдиқдан сўнг "куёв бола" опаси билан бирга жабрланувчини ҳақорат қилиб, унинг қадр-қимматини ерга ура бошлайди. Шундан кейин "келин" шифокор-гинеколог ҳузурига боради.
"Тиббиёт ходими хулосасига кўра, қизнинг иснод қилинганлиги ўз тасдиғини топмаган. Шунга қарамай, ҳарбий хизматчи ва унинг опаси жабрланувчини қўпол равишда ҳақорат қилиб, ерга уришни бас қилишмаган. Улар суд мажлиси давомида ўз айбларини тан олишмаган, жабрланувчи билан ярашишдан эса бош тортишган", - дейилади хабарда.
Ҳарбий суд ҳукмига кўра, "куёв" ва унинг опаси айбдор деб топилган. ҚР Жиноят кодексининг 131-моддасига мувофиқ уларнинг ҳар бирига жарима солинган. Маълумотларга кўра, айбланувчилар суд ҳукмидан норози бўлиб, аппеляцияга беришган, бироқ уларнинг шикояти қониқтирилмаган. Ҳукм қонуний кучга кирган.
Мавзуга оид
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024