Венгерча шармандалик. «Арсенал» жавоб учрашувида ҳам 4 тўп фарқи билан ютқазди
Германиянинг «Бавария» клуби ЕЧЛ нимчорак финал босқичининг жавоб ўйинида ҳам «Арсенал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Лондонда ўтказилган учрашувнниг 20-дақиқасида Тео Уолкотт рақиб дарвозасини ишғол қилиб, мезбонлар жамоаси мухлисларида умид учқунларини уйғотганди.
Бироқ иккинчи бўлим бошида, 54-дақиқада мезбонлар сардори, марказий ҳимоячи Лоран Косьельни қизил карточка олиб, жамоани қийин аҳволда қолдирди.
Бундан фойдаланган Карло Анчелотти шогирдлари худди биринчи ўйинда бўлгани каби инглизлар дарвозасини 5 марта ишғол қилишди. Аввалига Левандовски пенальтидан унумли фойдаланди. Кейинги дақиқаларда мезбонлар ўйинида юзага келган тартибсизликдан фойдаланган Роббен, Дуглас Коста ва Артуро Видаль (2та) голлар муаллифлари бўлишди. Умумий ҳисоб — 10:2, «Бавария» фойдасига.
ЕЧЛ, нимчорак финал, жавоб ўйини
«Арсенал» - «Бавария» 1:5 (1:0, 0:5)
Голлар: 1:0 – 20 Уолкотт, 1:1 – 55, пенальти Левандовски, 1:2 – 68 Роббен, 1:3 – 78 Дуглас Коста, 1:4 – 80 Видаль, 1:5 – 85 Видаль.
Арсенал – Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Окслейд-Чемберлен, Чака, Уолкотт, Рэмзи (Коклен, 72), Санчес (Перес, 73), Жиру (Ўзил, 72).
Бавария – Нойер, Ҳуммельс, Алаба, Рафинья, Мартинес, Хаби Алонсо, Видаль, Алькантара (Киммих, 79), Роббен (Дуглас Коста, 71), Рибери (Саншеш, 79), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Уолкотт (39), Алаба (39), Мартинес (44), Косьельни (53), Окслейд-Чемберлен (61), Чака (79).
Четлатиш: Косьельни (54).
Биринчи ўйин — 1:5
Мавзуга оид
12:13 / 29.09.2024
«Палмер»да покер, «Барса» 4 та гол ўтказди. Европада кун ўйинлари
15:41 / 26.09.2024
АПЛда янги душманлик бошланиши. Артета аслида Гвардиоланинг шогирди эмаслиги ҳақида
12:27 / 18.09.2024
«Реал»да янги юлдуз порлади, «Бавария» 9 та гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:22 / 16.09.2024