Жаҳон | 15:19 / 14.03.2017
8195
1 дақиқада ўқилади

Украина бош вазири Эрдўғаннинг Россияга келганидан тўрт кун ўтиб Туркияга борди

Украина бош вазири Владимир Гройсман Туркияга расмий ташрифини бошлади, дейилади Украина вазирлар маҳкамаси сайтида.

Ташриф дастурига кўра, ҳукумат раҳбари 14 март куни президент Ражаб Тоййиб Эрдўған, бош вазир Бинали Йилдирим, шунингдек Туркия миллий йиғилиши спикери Исмоил Каҳрамон билан учрашади.

Украина ва Туркия ҳукуматлари раҳбарларининг учрашувидан сўнг икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Шунингдек Гройсман Украина-Туркия бизнес-форумида иштирок этади ҳамда Туркияда яшовчи украиналиклар ва қрим-татарлар билан учрашади.

Мавзуга оид