Жаҳон | 20:57 / 18.03.2017
20592
1 дақиқада ўқилади

Трамп: Германия НАТО ва АҚШ олдида қарздор

АҚШ президенти Дональд Трамп Германия ўз хавфсизлигининг таъминланиши учун АҚШ ва НАТОга катта миқдорда қарздор эканлигини айтди. Трамп бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашувининг эртасига твиттерда ёзган.

Трампнинг айтишича, "сохта янгиликлар" хабарларига қарамасдан, Меркель билан учрашув ажойиб ўтган. 

"Шундай бўлсада, Германия унга кучли ва қиммат турувчи мудофаани таъминлаётган АҚШ ва НАТО олдида катта миқдорда қарз", деб ёзган Трамп.

Меркель Трамп билан учрашув натижалари бўйича ўтказилган матбуот-анжуманда Германия НАТОга тўлайдиган бадали миқдорини ошириши кераклигини айтган. 

Аввалроқ CNN телеканали Трамп Овал хонасида журналист ва фотосуратчилар илтимосига қарамасдан, Меркель билан қўл сиқишишни истамаганини маълум қилганди. Кейинроқ Трамп бунга жавобан Меркель билан қўл сиқишгани суратини чоп этган.  

Мавзуга оид