Покистон бош вазири Афғонистон чегарасини зудлик билан очишга буйруқ берди
Покистон бош вазири Навоз Шариф Афғонистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пункти фаолиятини қайта тиклаш ва чегарани зудлик билан очиш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда бош вазир офисидаги манбага асосланиб хабар тарқатилган.
Покистон 17 февраль куни Афғонистон билан чегарани ёпганди. Бунга мамлакатда ой давомида содир этилган терактлар сабаб бўлганди. Хусусан, Синд провинциясининг Сехван шаҳридаги сўфийлар масжидида теракт содир этилиб, 74 кишининг ўлимига ва 300 кишининг жароҳатланганди. Ҳукумат махсус кучлари 1 ой давомида аксилтеррор кампания ўтказди.
Покистон ҳукумати ушбу терактлар Афғонистон ҳудудидаги жангарилар томонидан тайёрланганини маълум қилганди. Чегараларни ёпиш орқали Афғонистон ҳудудидан келадиган хавфни бартараф этишга умид қилинганди.
Покистон 7 март куни Афғонистон билан чегараларидаги иккита асосий ўтказув пунктларининг (Торхам ва Чаман) фаолиятини қисман тиклаганди. Чегара пунктларидан фақатгина пиёда саёҳат қилаётганларга рухсат берилган, автомобилда ўтиш мумкин эмасди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024