Эркак бўйнидаги занжир туфайли ҳалок бўлишига бир бахя қолди
32 ёшли Вилли Дэй қўлида Iphone телефони ва уни қувватлаш учун электр тармоққа уланган қувватлаш заряди симини ушлаганча ухлаб қолган. Вилли эрталаб уйқудан тураётганда бўйнидаги занжири билан бехосдан қувватлаш қурилмасига тегиб кетганда уни электр токи урган. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар бермоқда.
Вилли ток урганда ҳис қилганларини энг даҳшатли ҳис-туйғулар деб таърифлаган.
"Менда бу ҳисни таърифлаш учун сўз йўқ", деб айтган жабрланувчи.
Дэй ток ургандан кейин ерга қулаб, ҳеч нарсани ҳис қилмай қўйган, бироқ қандайдир лаҳзада занжирини узиб, уни четга отиб юборишга муваффақ бўлган. Эркак бўйни ва қўлларида 2- ва 3-даражали куйиш жароҳатлари олган. Шифокорларнинг айтишича, Вилли бахтли тасодифгина омон қолган.
Мавзуга оид
17:00 / 26.09.2024
Чемпионлик курашига таъсир қилувчи жароҳат — Родрисиз «Сити»нинг титул пойгасидаги имкониятлари қандай?
22:12 / 05.08.2024
Apple болалар учун смарт-соат чиқаради
23:02 / 29.01.2024
iPhone 2024 йилда тарихдаги энг катта янгиланишни олади
22:15 / 05.01.2024