Жаҳон | 09:33 / 07.04.2017
5210
1 дақиқада ўқилади

Трамп матбуот котиби президент самолёти бортида йиқилиб тушишига бир бахя қолди

Фото: AP

АҚШ президенти матбуот котиби Шон Спайсер президент лайнери бортида журналистлар учун брифинг вақтида гирдобли ҳаракат туфайли мувозанатини йўқотиб, қаҳвани тўкиб юборди ва йиқилиб тушишига бир бахя қолди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Politico нашри журналисти Жош Доусининг қайд этишича, Спайсер етти сонияга мувозанатини йўқотган, самолётдаги брифинг эса 15 сонияга тўхтаб қолган.

"Спайсер матбуот билан мулоқот вақтида саккиз сонияга мувозанатни йўқотди, сабаби самолёт кучли гирдобли ҳаракат таъсирига тушиб қолди. Унинг қаҳваси учиб кетиб, деворга бориб урилди. Бу матбуот билан мулоқотни 15 сонияга тўхтатиб қўйди. У (Спайсер) охир-оқибат деворни ушлаган ҳолда ўз мувозанатини тиклади", - дея ёзди Доуси.

Маълумот учун, Трампнинг самолёти Вашингтондан Флоридага йўл олаётганди, у ерда АҚШ президенти ХХР раиси Си Цзиньпинь билан учрашди.

Мавзуга оид