Ўзбекистон | 18:33 / 17.04.2017
9551
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” халқаро чартер дастурини бажарди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК япониялик туристларни Япониянинг Нагоя шаҳридан Гуам (АҚШ)га ташиш мақсадидаги чартер дастурини бажарди. Бу ҳақда компания расмий сайти маълум қилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳамда МАКнинг Токио (Япония) шаҳридаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган дастур доирасида миллий авиаташувчининг уч экипажи 28 февралдан 2 апрелга қадар япониялик сайёҳларни Нагоя – Гуам – Нагоя йўналиши бўйича ўз манзилига етказди.

МАК экипажлари томонидан Airbus 320 замонавий авиалайнерида ҳаммаси бўлиб 33 рейс амалга оширилди ва 4 200 йўловчи ташилди.

Мавзуга оид