Фан-техника | 20:59 / 19.04.2017
15485
2 дақиқада ўқилади

Автомобиллар учун соябон ихтиро қилинди

АҚШнинг Lanmodo стартапи All-in-One Wireless Automatic Car Tent деб номланган кўп вазифали қурилмани тақдим қилди. Вазифасига кўра, бу автомобиль учун соябон бўлиб, уни шунингдек чодир ёки проектор учун экран сифатида қўллаш ҳам мумкин.

Қурилманинг асосий вазифаси машинани ёғингарчиликдан, устига оғир нарсалар тушишдан ва қуёшдан ҳимоялашдан иборат. Қурилма машина томига катта сўрғич (присоска) ёрдамида ўрнатилади, шунингдек эшиклар билан сиқиш ёки ойналар корпуси ёки эшиклар ушлагичига илиб қўйиш мумкин бўлган маҳкамловчи тасмалар ҳам кўзда тутилган. 

Масофадан бошқариш пульти ёрдамида автоматик тарзда очилувчи соябоннинг конструкцияси машинага тегмайди.

Соябонни машинадан алоҳида ишлатиш учун унга қўшимча равишда ерга ўрнатиш элементи таклиф қилинади. Шунинг эвазига у пляж соябони ёки ёмғирли об-ҳавода табиат қўйнида вақт ўтказиш мумкин бўлган тентга айланади.

Ушбу қурилманинг тўлиқ комплекти харид қилинганда уни катта чодирга айлантиришга ёрдам берувчи қўшимча материал ҳам қўшиб берилади. Соябоннинг устун қисмида ёруғлик ёки бошқа приборлар учун қувватловчи қурилмани ўрнатиш мумкин. Ва ниҳоят, соябонни проектор учун экран сифатида ҳам қўллаш мумкин. 

Соябоннинг бутланиши ва етказилиши вақтига қараб нархи 200 доллардан 400 долларгачани ташкил қилади. 

Мавзуга оид