Ўзбекистон | 18:34 / 25.04.2017
56475
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятидаги 4та туманда ҳоким ўзгарди
Тошкент вилоятининг 4та туманига янги ҳокимлар тайинланган. Вилоят матбуот хизматининг хабар қилишича, Бўка, Паркент, Қуйи Чирчиқ ва Пискент туманларида ҳокимлар ўзгарган.
Бўка туманида эндиликда Худойберди Назарович Холбоев янги ҳоким бўлган. У ўтган йилнинг кузида тайинланган Мирзамашраб Раззоқович Куччиев ўрнида иш бошлади. Холбоев Бухоро вилояти Солиқ бошқармаси раҳбарлигидан туман ҳокимлигига ўтказилган.
Қуйи Чирчиқ туманига Ботир Хударганович Раҳимов янги раҳбар бўлди (собиқ ҳоким Абдуразақов). Шунингдек, Пискент туманига Абдусамат Йўлчибоевич Акрамов (собиқ ҳоким Ботир Алимбеков), Паркент туманига Неъматжон Озодович Абдуллаев (собиқ ҳоким Алимов Ўктам) янги ҳокимлар сифатида тайинланган.