Ўзбекистон | 11:21 / 29.04.2017
18673
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазирлиги ишонч телефонини ишга туширмоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Жисмоний-юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ  матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур бошқарма таркибида “Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш маркази ташкил этилди. 

Бу марказ жорий йилнинг 1 май кунидан тест режимида ишга туширилиши режалаштирилган.

Марказнинг афзаллик томони шундаки, фуқаролар республиканинг барча ҳудудларидан тўғридан-тўғри ягона марказлашган қисқа рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, ўзларининг оғзаки мурожаатларини амалга оширишлари мумкин бўлади.

Мавзуга оид