Жаҳон | 12:16 / 14.05.2017
11906
1 дақиқада ўқилади

Путин терроризм ва ноқонуний миграциянинг иқтисодий важларини санаб ўтди

Фото: Синьхуа

«Қашшоқлик, ижтимоий таъминланмаганлик, минтақа мамлакатлари ривожланиш даражасидаги улкан фарқ халқаро террорчилик, экстремизм, ноқонуний миграция учун озиқ муҳити бўлиб хизмат қилмоқда», — деган РФ президенти Владимир Путин Пекиндаги «Бир макон, бир йўл» форумидаги чиқишида. 

«Очиқлик, эркин савдо ғоялари бугунги кунда тез-тез рад этиб турилибди, боз устига, яқиндагина уни ёқлаб чиққанлар томонидан. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги мувозанатнинг бузилиши, глобализациянинг аввалги модели таназзулга учраши давлатлар ўртасидаги муносабатлар ва халқаро хавфсизлик учун негатив оқибатларга олиб келади», — деди Путин.

«Агар биз глобал иқтисодий ривожланишдаги ушбу турғунликни бартараф эта олмасак, таҳдидларга қарши тура олмаймиз», — деди у.

Мавзуга оид