Жамият | 13:58 / 27.05.2017
9836
1 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Сиднейдаги чироқ фестивали

26 май куни Австралияда ҳар йилги Vivid Sydney фестивали бошланди. У анъанавий равишда дунёнинг турли давлатларидан чироқ бўйича энг яхши дизайнерлар ва рассомларни жалб этади. 

Бутун Сидней бўйлаб тадбир ўтказилиши вақтида турли ранглардаги инсталляциялар қўйиб чиқилди, бироқ фестивалнинг энг ҳайратланарли қисми – бинолардаги проекциядир (оптик асбоблар ёрдамида бинога тасвир ва турли рангдаги чироқларни тушириш). Бунда айниқса машҳур Сидней операси биноси ўзига хос кўринишга эга бўлади.

Фестиваль 17 июнга қадар давом этади. Инстаграмда эса биринчи кечанинг ўзидаёқ гувоҳлар томонидан олинган юзлаб суратлар пайдо бўлди.

 

Мавзуга оид