Ўзбекистон | 14:35 / 31.05.2017
13918
2 дақиқада ўқилади

Хитойнинг CNPC компанияси Бухоро вилоятида газ қазиб олишни бошламоқда

Фото: Ўзбекнефтегаз

Хитойнинг CNPC миллий нефтегаз компанияси Бухоро вилоятининг учта йирик газконденсат конида газ қазиб олишни бошламоқда.

Маълумотларга кўра, конларда бир йилда 1 млрд куб метр газ қазиб олинади. 

Аввалроқ New Silk Road Oil & Gas Company Ltd ўзбек-хитой қўшма корхонаси жорий йилда Қоракўл инвестициявий блоки (Бухоро вилояти) конларида газ қазиб олишни бошлаши ҳақида хабар берилганди.

Қиймати 377,5 млн доллар бўлган лойиҳа техник-иқтисодий асоси Ўзбекистон ҳукумати томонидан тасдиқланган. Бунда Хўжасаёт участкасининг Денгизкўл ГКК, Хўжадавлат ГКК ва Шарқий Олот ГККда ишлар олиб борилади. Конларда ишларни йўлга қўйишда CNPC’нинг бўлинмаси China Petroleum Engineering & Construction Corporation (CPECC) пудратчи вазифасини бажаради.

CPECC Қоракўл инвестицион блокидаги газ конларини лойиҳалаштиради, моддий-техник жиҳатдан таъминлайди, керакли инфратузилма объектларини қуриш ва фойдаланишга топширади.  

2006 йилда CNODC (CNPC’нинг бўлинмаси) «Ўзбекнефтегаз» МХК билан бешта инвестблокларда 5 йил давомида геология-қидирув ишларини ўтказиш бўйича келишув имзолаганди.

Мавзуга оид