Жамият | 17:18 / 08.06.2017
17110
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат аграр университети ректори коллеж ўқитувчи ва талабалари билан учрашди

Тошкент давлат аграр университети ректори профессор Ботир Сулаймонов  ва қатор профессор-ўқитувчилар Чиноз тумани Чиноз-Олмазор қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ва Қибрай тумани Қибрай қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларида бўлиб, коллеж талабалари ҳамда педагоглари билан урашувлар ўтказди. Учрашувда Республика миқёсидаги қишлоқ хўжалиги йўналишига ихтисослаштирилган 132 та ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тизимдаги етакчи олий ўқув юртларига бириктирилганлиги таъкидланди. Жумладан, Тошкент давлат университетига 18 та касб-хунар коллежи бириктирилганлиги айтилиб, мазкур коллежлар билан нафақат ўқув-услубий жиҳатдан балки касб-ҳунар коллежларидаги мавжуд шароитлар, давлат томонидан яратилаётган кенг имкониятлар, улардан ҳамкорликда самарали фойдаланиш лозимлиги гапирилди.

Бу борада олий таълим муассасалари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежларининг ўзаро узлуксизлиги ва узвийлигини кучайтириш, мавжуд алоқаларни жонлантириш борасида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мақсад ва вазифалари, белгиланган чора-тадбирлар ва уларнинг назорати юзасидан тўхталиб, асосан, Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасаларини ўқув-лаборатория асбоб-ускуналаридан янада самарали фойдаланишда аграр соҳада фаолият олиб бораётган салоҳиятли академиклар, профессор-ўқитувчилар билан ҳамкорлик қилиш юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

 

Мавзуга оид