Индонезия соҳиллари яқинида "оёқли" балиқ топилди
Франциялик денгиз биологи Еменрик Бенхаласса аввал фанга маълум бўлмаган, "оёқлари" бор, чуқур сув остида яшовчи балиқлар турини аниқлади. Олим бундай "топилма"га Индонезия соҳилларига илмий экспедиция вақтида дуч келган ва сув ости дунёсининг антиқа вакилини видеога олди.
Кейинроқ бу ёзувни океаншунос мутахассислар ўрганиб чиқиб, балиқ "оёқ" сифатида пастки кўкрак сузгичларидан фойдаланиши ҳақидаги хулосага келишган. Бу сузгичлар балиққа нафақат денгиз туби бўйлаб ҳаракатланишга, балки озиқа қидиришда ёрдам беради.
Шу билан бирга бу "денгиз пиёдаси" ҳали ҳеч бир синфга киритилмади. Олимларнинг фикрича, у нурпатли балиқлар отряди вакилларига ўхшашдир, деб хабар бермоқда National Geographic.
Мавзуга оид
23:17 / 23.09.2024
Хитойда 3D-принтер ёрдамида балиқ гўшти муқобили яратилди
08:10 / 06.09.2024
Сирдарёда қоидаларни бузган ҳолда балиқ овлаган шахсга 20 млн сўм жарима белгиланди
23:40 / 01.09.2024
Таиландда қора тилапия балиғига қарши «уруш» бошланди
11:00 / 25.08.2024