«Бавария» анъанани давом эттирди: Бундеслиганинг ёш юлдузи сафига қўшиб олинди
«Бавария» «Вердер»дан Серж Гнабри сотиб олингани ҳақида расман эълон қилди.
21 ёшли германиялик бу футболчи мюнхенликлар жамоаси билан 3 йиллик шартнома тузган.
Bild маълумотига кўра, трансфер қиймати 8 миллион еврони ташкил этган.
Бундан олдинроқ «Вердер» Гнабрини «Ҳоффенхайм»га трансфер қилиши ҳақида маълум қилинганди. Аммо музокараларга «Бавария» қўшилгач, бу трансфер барбод бўлган.
Гнабри «Вердер»га 2016 йилнинг 31 августида «Арсенал» сафида 5 миллион фунт эвазига келиб қўшилганди. У бундеслиганинг якунланган мавсумида 27 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол урди ва икки голга узатма берди.
Гнабри Германия терма жамоасига ҳам номзод ҳисобланади. У Германия U21 таркибида шу йилнинг 16-30 июнь кунларида Польшада бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида иштирок этади.
Мавзуга оид
12:27 / 18.09.2024
«Реал»да янги юлдуз порлади, «Бавария» 9 та гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
20:23 / 29.05.2024
Венсан Компани – «Бавария» бош мураббийи
17:58 / 25.05.2024
«Барселона» ва «Бавария»нинг янги мураббийлари маълум бўлди
17:31 / 19.05.2024