Сеулнинг университетларидан бирида портлаш юз берди
Жанубий Корея пойтахти Сеулнинг ғарбий қисмида жойлашган Йонсей университетида портлаш юз берди. Портлаш оқибатида университет профессори жароҳат олди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги.
Полицияда маълум қилинишича, қути ичига жойлаштирилган портловчи модда олий таълим муассасасининг муҳандислик факультети биносида ишловчи профессор хонасида портлаган.
Профессорнинг айтишича, у эшик тутқичида осилиб турган сумкада қути топиб олган. "Мен қутини очганимда, у тўсатдан портлаб кетди", деб айтган профессор. Оқибатда эркак куйиш жароҳатлари олган ва шифохонага етказилган.
Воқеа жойига полициянинг махсус бўлинмалари юборилган, университет қуршаб олинган. Полиция теракт версиясини истисно қилмаяпти.
Мавзуга оид
16:40 / 28.08.2024
Хитойда 47 ёшли ота 18 ёшли ўғли билан бирга университетга ўқишга кирди
07:05 / 17.08.2024
Ўзбекистонда илк бор немис тили университети ташкил этилиши мумкин
12:11 / 08.08.2024
Фарғонада 6,6 минг долларга 3 кишини ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчи қўлга олинди
08:11 / 27.07.2024