Жаҳон | 18:16 / 15.06.2017
5703
1 дақиқада ўқилади

Европарламент Марин Ле Пенни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилди

Европарламент Франциянинг “Миллий фронт” партияси етакчиси Марин Ле Пенни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилди.

Бундай қарор ЕП сайтида эълон қилинди.

Le Figaro’нинг таъкидлашича, қарор Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари мурожаатига кўра қабул қилинган.

Париж прокуратураси Ле Пенга нисбатан суриштирув ўтказмоқда. Унинг ходимлари ЕПга сохта ёрдамчилар сифатида ишга жойлашганликда гумонланмоқда.

Аввалроқ ЕПнинг юридик масалалар бўйича қўмитаси Франция президентлигига собиқ номзодни иммунитетдан маҳрум қилишни тавсия қилди.

14 июнь куни эса Европарламент “Миллий фронт” партияси асосчиси Жан-Мари Ле Пенни депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилганди.

Мавзуга оид