Жаҳон | 15:17 / 16.06.2017
17750
1 дақиқада ўқилади
Тожикистон ўз аҳолисини фавқулодда иссиқ ҳарорат кутилаётганидан огоҳлантирди
Тожикистонда бугун ва олдиндаги уч кун давомида жуда иссиқ ҳарорат кузатилади. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ҳаво ҳарорати одатий меъёрдан юқори бўлади.
Хатлон вилояти водийларида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади. Сўғд вилояти водийлари ва пойтахт Душанбеда эса 42 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Бундай жазирамада қандай йўл тутиш керак ва қуёш ёки иссиқлик уришидан жабрланган инсонга қандай ёрдам кўрсатиш мумкинлиги қуйидаги инфографикада кўрсатиб берилган.
Гидрометеорология агентлиги ҳарорат ошиши муносабати билан республика дарёларида сув сатҳи кўтарилишидан огоҳлантирди.
Баъзи тоғли ҳудудларда эса сел оқимлари эҳтимоли мавжуд.
Мавзуга оид
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024
Имомали Раҳмон болалар ва ўқитувчиларни ўзини кутиб олиш тадбирларига чақиришни тақиқлади
08:47 / 30.08.2024