Жамият | 20:27 / 30.06.2017
11831
1 дақиқада ўқилади

Гўзал табассум формуласи аниқланди

Миннеаполисдаги Миннесота университети ходимлари оддий табассум қилган инсонга нисбатан "оғиз-қулоқ" жилмайган киши бошқаларни ўзига кўпроқ жалб қилиши ҳақидаги "афсона"ни инкор қилишди. «Экономика сегодня»да шу ҳақида мақола тақдим этилди. 

Ўтказилган тадқиқот давомида 800 нафар кўнгилли табассумли кишилар суратини кўздан кечирди ва уларнинг самимийлиги ҳамда жозибадорлигини баҳолди. 

Махсус дастур юзнинг барча чизгиларини, шу жумладан оғиз четининг шакли, устки ва пастки лаб ўртасидаги масофа, уларнинг тўғри ёки қийшиқроқлиги ва бошқа элементларни кўрсатган.

Маълум бўлишича, тажриба иштирокчиларига кўпроқ камтар ва "меъёрий" табассум соҳиблари маъқул келган.

Олимларнинг фикрича, бу натижалар пластик жарроҳлар ва косметологларнинг ишида ёрдам беради. 

Мавзуга оид