Жамият | 11:27 / 07.07.2017
21937
2 дақиқада ўқилади

Ичкилик оқибати – маст ота ўғлини ўлдирди

2017 йил 3 июль куни Бекобод туманида муқаддам судланган, нафақахўр, А.Б. Бегимқулов маст ҳолда бўла туриб, шу манзилда яшовчи, вақтинча ишсиз, 1995 йилда туғилган ўғли Ш. Б.нинг уйга кеч келганлиги сабабли ўзаро жанжаллашган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. 

Шовқин сабабли А.Б.нинг қўшниси Х.У. ота-болани ажратиб А.Б.ни уйига олиб чиқиб кетган. Соат тонгги 4:00ларда А.Б. ўз уйига қайтиб келиб, ховлидаги супада ухлаб ётган ўғли Ш.Б.ни ўлдириш мақсадида, дастасиз пичоқ билан ўнг кўкрак қафасига бир маротаба санчиб тан жароҳати етказган. Ш.Б. олган тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Бироқ, афсуски, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, Ш.Б. ҳаётдан кўз юмган. 

Шу муносабат билан, Бекобод туман ИИБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.  

Мавзуга оид