Жамият | 15:50 / 12.07.2017
25860
2 дақиқада ўқилади

Ёшлар иттифоқининг Фарғона вилояти кенгашига раис сайланди

Республика бўйлаб Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашларининг кенгайтирилган йиғилишлари старт олди.

Иттифоқнинг Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган кенгаш йиғилишида Адҳам Жалолович Аҳмедов вилоят Кенгашига раис этиб сайланди. Бу ҳақда «Кун» мухбири Аҳрор Зиё маълумот берган.

Адҳам Жалолович Аҳмедов 1975 йил 6 декабрь куни Фарғона вилояти Тошлоқ туманида туғилган. Маълумоти олий. Шу кунга қадар Фарғона Политехника Инситути ўқитувчиси (2000 йил), «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгашида мутахасис (2002 йил), Тошлоқ туман Кенгаши раиси (2006 йил), Вилоят Кенгаши раиси (2011 йил), Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси (2013 йил), Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари ўринбосари (2015 йил) ва ҳозирда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳодимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари директори лавозимида фаолият олиб борган.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти кенгашларига раислар сайлангани ҳақида хабарлар берилганди.

Мавзуга оид