Ўзбекистонда шакар нархи ошди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тартибга солинувчи давлат нархлари рўйхатини эълон қилди. Унда қайд этилишича, рўйхатдаги нархлар 2017 йил 3 апрель ҳолатига кўрадир. Шундай қилиб, ҳужжатда 2017 йил 1 июлидан эътиборан шакар хом ашёсининг бир тоннаси 4 млн 114 минг 200 сўм этиб белгиланган.
Айни вақтда Ўзбекистонда 8 турдаги маҳсулот нархи давлат томонидан бошқарилади. Буларга этил ва техник спирт, шакар, пахта хом ашёси ва толаси, пахта мойи, дон, буғдой уни ва буғдой нони киради.
Рўйхатда қайд этилишича, 2016 йил 31 декабридан эътибор минг декалитр этил спирти нархи 58 млн 706 минг 400 сўмдан 61 млн 977 минг 252 сўмгача этиб белгиланган.
Пахта хом ашёсининг бир тоннаси 2016 йил 17 сентябрдан 1 млн 218 минг 400 сўмлиги маълум бўлади. Пахта толасининг бир тоннаси 4 млн 114 минг 300 сўмдан бошланган. Давлат томонидан белгиланган ва 2017 йил 1 январидан кучга кирган нархловга биноан, 1 тонна биринчи сортдаги ҳидсизлантирилган салат мойи 3 млн 742 минг 592 сўм этиб белгиланган.
Бир тонна пахта кунжараси бугунги кунда 919 минг 004 сўмдир. Шелуханинг бир тоннаси – 483,8 минг сўм.
Мавзуга оид
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
13:55 / 09.10.2024
Шакар қариш жараёнини тезлаштириши маълум бўлди
07:20 / 15.06.2024
Шакар нархи ошиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:05 / 07.05.2024