Чиройли авторақамларнинг тахминий нархи маълум, лекин бу якуний баҳо эмас
Ўзбекистонда ҳам хориж тажрибасининг жорий этилиши — автотранспорт воситаларининг давлат қайд этиш рақамларининг махсус, чиройли сонлардан иборат тўплами алоҳида нархларда сотилиши ҳақидаги гап-сўзлар интернетда бир неча ойдан бери урчиган эди.
Республика ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Холматжон Сайдалиев ҳам журналистлар билан брифингда тез орада ушбу масалага ойдинлик киритувчи ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ҳақида гапириб ўтганди.
Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида»ги №ПҚ-3127-сонли қарори эълон қилинди ва унинг 12-бандига кўра, 2017 йилнинг 1 сентябридан автотранспорт воситаларининг қайд этиш давлат рақамларидаги сон ва ҳарфларини талаб этилган комбинацияга кўра тўловларнинг юқорироқ ставкаси бўйича танлаб олиш, жумладан, уларни кимошди савдоси (аукцион) орқали харид қилиш тартиби ўрнатилади.
«Кун.uz»нинг республика ИИВ ЙҲХББдаги манбаси берган маълумотга кўра, Президент қароридан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган, лойиҳа айни дамда молия вазирлигида турибди, агар молия вазирлиги чиройли рақамлар учун кўрсатиб ўтилган бошланғич тўловларни маъқулласа, қарор лойиҳаси 1 августга қадар Вазирлар Маҳкамасига тасдиқланиш учун келиб тушади.
Дастлабки лойиҳаларда белгиланган ва интернет тармоғида тарқалган нархларга, албатта, бироз ўзгартиришлар ҳам киритилиши мумкин, бироқ Президентнинг №ПҚ-3127-сонли қарорига кўра, 1 сентябрдан бошлаб тахминан шу йўналиш ва тартибда фуқаролар учун ўз автотранспорт воситаларига чиройли рақамлар танлаб олиш имконияти тақдим этилади.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
19:24 / 15.08.2023
Импорт автомобилларнинг фақат расмий дилерлар томонидан сотилиши талаби бекор қилинди
21:38 / 10.08.2023