Жамият | 12:18 / 27.07.2017
14992
3 дақиқада ўқилади

Бухорода кўплаб ўғирликлар содир этган жиноий гуруҳ ушланди

Бухоро туманида яшовчи О.Рамазоновнинг яшаш хонадонидан бир дона кўкимтир рангли велосипедини ва бир дона қора рангли “Нокиа” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, бошқа бир фуқарога 150.000 сўмга сотаётган вақтда, фуқаролар Қаюмов Зайниддин Сайфуллоевич, Холов Муроджон Темирович ва Исанов Мақсуд Мухаммадовичлар ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган. 

Бундан ташкари, ушбу гуруҳ билан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, гуруҳ томонидан бир нечта ўғирлик жинояти содир қилингани аниқланди.

Жумладан, Бухоро туман “Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган  болалар ўйингоҳи олдида турган фуқаро Ҳамроев Мирзо Муродовичга тегишли бўлган баҳоси 570.000 сўмлик велосипед; 

- Когон туман “Когон” МФЙ Уйрот кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг зинапоясидан фуқаро Бўронов Ўлмас Сувоновичга тегишли баҳоси 200.970 сўмлик тилла рангли велосипед; 

- Бухоро шаҳар Томирбоғи қишлоғида яшовчи фуқаро Жўраев Бўрон Бўриевичга тегишли бир дона велосипед, болгарка ҳамда пайвандлаш аппарати; 

- Бухоро туман “Зарманоқ” МФЙ Хўжаҳайрон қишлоғида жойлашган фуқаро Муқимова Шаҳодат Солиевнанинг баҳоси 500.000 сўмлик “Белорус” русумли велосипед;

- Бухоро тумани “Амиробод-Гулистон” МФЙ Афғонон қишлоғидаги “Одилбек Обод Барака” фермер хўжалиги раҳбари Ражабов Олим Солиевичга тегишли ҳар бирининг баҳоси 250.000 сўмдан бўлган жами 4 бош қўзичоқ;

- Когон туман “Тунироқ” МФЙ Яғлов қишлоғида яшовчи фуқаро Маъмуров Баҳодир Пўлотовичга тегишли бўлган  баҳоси 530.000 сўмлик кўк рангли велосипед;

- Бухоро туман “Кулонхона” МФЙ Кулонхона қишлоғида жойлашган фуқаро Рамазонов Обид Олимовичга тегишли 300.000 сўмлик велосипедни ва баҳоси 200.000 сўмлик бўлган NOKIA русумли қўл телефони яширин равишда талон-тарож қилинган.

Жиноий гуруҳ аъзолари билан олиб борилган суруштирув ишлари давомида улардан жами 6 дона велосипед, бир дона электр болгарка, бир дона “Ресанта” русумли электр пайвандлаш аппаратлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мавзуга оид