Жамият | 23:14 / 02.08.2017
11894
1 дақиқада ўқилади

Ўсмир самолётнинг тўлиқ тўхтатишини кутиб ўтирмай ундан тушишга қарор қилди

Панамадан Сан-Франциско аэропортига самолёт келиб қўниши билан унда келаётган ўсмир бортнинг тўлиқ тўхташини кутиб ўтирмай ундан чиқишга қарор қилди. NBC телеканалининг маълум қилишича, 17 ёшли ўсмир фавқулодда эшикни очиб, самолёт қанотига сакраб, ундан эса полосага тушиб олган.

Самолёт йўловчиларининг айтишларича, ўсмир бутун парвоз вақтида ўзини жуда безовта тутган.

Ўсмир полосага тушиши билан уни аэропорт ходимлари ушлаб олишган ва полицияга топширишган. Ҳозирча ўсмирга қандай чоралар қўлланиши номаълумлигича қолмоқда.

Мавзуга оид