Toyota янги седанни тақдим этди
Таиландда Toyota’нинг янги седани Yaris Ativ сотувлари бошланмоқда. Модель Toyota Vios седанининг қайта ишланган нусхасидир, у, ўз навбатида, Yaris ҳэтчи негизида қурилган бўлиб, Осиё бозорларига мўлжалланган (Европада бошқа Ярис сотилади).
Янгиликнинг узунлиги 4 425 мм, эни – 1 730 мм.га тенг. Ғилдирак базасининг баландлиги ва ҳажми – Vios билан бир хилда, яъни мос равишда 1 475 ва 2 550 мм.
Yaris Ativ қуввати 86 от кучи бўлган тўрт цилиндрли бензинли 1.2 мотори билан жиҳозланган. Унинг тўла тўпламига 14 ёки 15 дюймли дисклар, ABS, EBD, еттита хавфсизлик ёстиқчаси, 7 дюймли сенсорли экранга эга мультимедиа тизими, орқани кўриш камераси, калитсиз очиш ва двигателни ишга тушириш тизими, кондиционер кириши мумкин.
Янги седаннинг нархи тахминан 14 230 доллардан бошланади. Яқинда янгиланган Vios эса 18 461 долларга тушади.
Ҳозирча Yaris Ativ бошқа давлатларда ҳам пайдо бўлиши бўйича маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
15:53 / 01.03.2024
Бир йилда 10 миллион автомобил сотиб рекорд ўрнатган компания – Toyota музейига саёҳат
21:25 / 25.02.2024
Болалик орзусидан жаҳон саҳнасигача. Toyota тарихи ҳақида
12:00 / 13.08.2023
Тошкентда Toyota Tashkent City дилерлик маркази очилди
07:35 / 27.07.2023