Генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Хитой элчиси билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига расмий ташриф буюрган ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе бошчилигидаги делегация аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳамедов қабул қилди.
Мулоқот аввалида Сун Лицзе элчихонанинг янги тайинланган ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги расмий вакили Лю Тунпинни таништирди. Томонлар мамлакатлар ўртасида турли ижтимоий соҳаларда, шунингдек хавфсизликни таъминлаш масалаларида ўзаро фойдали муносабатлар тобора тараққий этиб бораётганини таъкидладилар.
Д.Назармухамедов ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик самарали кечаётганини эътироф этди. Шу жумладан, ички ишлар органлари ходимларининг касб маҳоратини ошириш мақсадида уларни ўқитиш, ҳар икки томонни қизиқтирадиган тезкор ахборотларни алмашиш минтақада хавфсизликни таъминлашга қаратилган умумий мақсадларга эришишга хизмат қилаётганини қайд қилди.
Учрашувда томонлар икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашишди. Жумладан, мамлакат ички ишлар органлари ходимларини Хитойда ўқитишни давом эттириш, турли йўналишларда осойишталик посбонлари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш мақсадида ХХР етакчи мутахассисларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича таклифлар билдирилди.
Бундан ташқари, ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини Хитойга яна саёҳат уюштириш таклифини билдирди.
Ўзаро ишонч руҳида ўтган музокаралар чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли масалалар бўйича доимий алоқа ўрнатишга ва мунтазам равишда ахборот алмашиб туришга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
15:10 / 02.11.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
12:30 / 02.11.2024
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлаяпти
07:30 / 28.10.2024
Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси тайинланди
08:10 / 10.10.2024