Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетди.
Аввал хабар қилганимиздек, Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси умумий музокараларида нутқ сўзлайди. Нью-Йорк шаҳрига ташрифи доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Халқаро валюта фонди тақсимловчи директори Кристин Лагард, Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ён Ким ҳамда БМТ Бош Ассамблеясига ташриф буюрган бошқа давлат раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар ўтказади.
Давлатимиз раҳбари, шунингдек, кенг доирадаги Ўзбекистон – Америка бизнес-форумида иштирок этади. Бизнес-форум якунлари бўйича икки давлат етакчи фирма ва компаниялари раҳбарлари ўртасида савдо-иқтисодий, молиявий-сармоявий соҳаларда кўплаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:13
“Мистер ва миссис Огородникофф”: АҚШда ишлаган КГБ жосуслари қандай фош қилинганди?
12:55
АҚШ разведкаси Украинанинг Россия ичкарисига зарба йўллашига рухсат берилишига қарши
20:34 / 27.09.2024
Зеленский Ню Йоркда Трамп билан учрашди
18:31 / 27.09.2024