Тошкентда ICTWEEK 2017 ҳафталигига старт берилди
18-22 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ICTWEEK 2017 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига старт берилди. Бу ҳақда 18 сентябрь куни ICTWEEK 2017 ҳафталиги муносабати билан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
2004 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган ICTWEEK Uzbekistan Ҳафталиги доирасида ахборот технологияларига оид саммит ҳамда форум, 3 кунлик кўргазма, шунингдек, ихтисослашган тадбирлар, тақдимотлар, акциялар ва муҳокамалар соҳа ислоҳотларини сарҳисоб қилиш, халқаро ва маҳаллий экспертлар иштирокида натижаларни таҳлил қилиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олиш, аҳолини соҳа янгиликлари билан таништиришда йирик воқеа ҳисобланади.
20-21 сентябрь кунлари ихтисослашган мавзуларга, маҳорат дарслари ҳамда гуруҳли муҳокамаларга мўлжалланган ICT Forum – 2017 "Ўзекспомарказ" МКМ нинг анжуманлар-залида, қуйидаги мавзуларда ташкил қилинади:
1-кун: “Egovernment Uzbekistan” – Ўзбекистонда "электрон ҳукумат" ривожи (9.30 – 13.30), “Молия соҳасида рақамлаштириш” (14.00 – 18.00);
2-кун: “Ахборот технологиялари инфратузилмаси” (9.30 – 13.30) ҳамда “Ахборот хавфсизлиги” (14.00 – 18.00) мавзулари муҳокама қилинади.
Шунингдек, 19-21 сентябрь кунлари ICTEXPO 2017 ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда 70 зиёд компанияларнинг стендлари намойиш қилинади.
Кўргазманинг бу йилги формати ноанъанавий, инновацион бўлиши кутилмоқда. Кўргазма павильонлари орасида маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил қилинади. Жумладан, Cyber Games, стартап лойиҳалар тақдимотлари, “RoboKidz” – роботлар намойиши, демозона – янги лойиҳалар намойиш этиладиган ҳудуд, 3D-заллар, шу билан бирга, интерактив ўйинлар учун бўлимлар мавжуд бўлади.
Мавзуга оид
15:00 / 10.09.2024
ICTWEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги меҳмонларини қандай қизиқарли воқеалар кутмоқда?
18:13 / 24.09.2018
UZTELECOM ICTEXPOга таклиф қилади
11:12 / 10.09.2018
ICTEXPO-2018’да онлайнда шу бугуноқ стенд бронлаб қўйинг ва Кўргазманинг бир қисмига айланинг!
17:57 / 08.09.2018