Спорт | 08:44 / 25.09.2017
4891
1 дақиқада ўқилади

Уругвайда ҳакамлар иш ташлашлари сабабли чемпионат учрашувлари қолдирилди

Фото: Getty Images

Уругвай футбол уюшмаси (AUF) чемпионатнинг 24 сентябрга белгиланган барча учрашувларини ҳакамларнинг зўравонликка қарши бутун мамлакат бўйлаб иш ташлашлари сабабли қолдирди.  

"Уругвай футбол уюшмаси футбол ҳакамларининг ишлашдан бош тортишини ҳисобга олиб, унинг бошчилигида ўтувчи барча мусобақаларни қолдирди", деб айтилган уюшма хабарида.

Бу қарор эса олий дивизиондаги 5 та ва қуйи дивизионлардаги бир қатор ўйинларнинг қолдирилишини англатган. Ушбу қарор икки ҳакам ўсмирлар жамоалари ўйини вақтида томошабинлар томондан ҳужумга учраганидан кейин қабул қилинган. Ҳужумга учраган ҳакамлардан бири аёл киши бўлган.

Мавзуга оид