Спорт | 21:35 / 01.10.2017
7393
1 дақиқада ўқилади

Бундеслига. Анчелоттисиз "Бавария" илк ўйинда очко йўқотди

Фото: Twitter/FCBayern

Германия чемпионатининг 7-турида "Бавария" меҳмонда "Ҳерта"га қарши майдонга тушди. Голларга бой бўлган учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. 

10-дақиқада Хуммельс ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 4-дақиқасида Левандовски орадаги фарқни оширди. Орадан икки дақиқа ўтгач, Дуда мезбонларнинг 1-голини киритди. 56-дақиқада Калу ҳисобни тенглаштирди. 

Маълумот учун, бугун "Бавария" Карло Анчелотти истеъфосидан сўнг илк ўйинини ўтказди. Жамоага Вилли Саньоль бошчилик қилди. 

Ҳерта – Бавария 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар:
0:1 – 10 Хуммельс, 0:2 – 49 Левандовски, 1:2 – 51 Дуда, 2:2 – 56 Калу.
Ҳерта – Ярстейн, Рекик, Штарк, Платтенхардт, Вайзер, Шелбред, Дарида (Лустенбергер, 80), Дуда (Лазаро, 75), Лекки, Харагути (Эссвайн, 87), Калу.
Бавария – Ульрайх, Хуммельс, Боатенг (Зюле, 79), Алаба, Мартинес, Толиссо, Киммих, Роббен (Алькантара, 59), Рибери (Коман, 62), Мюллер, Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Толиссо (52), Киммих (72).

Мавзуга оид