Жаҳон | 11:40 / 02.10.2017
13278
1 дақиқада ўқилади

Лас-Вегасда отишма, ўнлаб киши жароҳатланган

© AP Photo / John Locher

Американинг Лас-Вегас шаҳридаги казинода отишма чиқиши оқибатида камида 20 киши жароҳатланди. Бу ҳақда полиция маълумотига асосланган ҳолда Hollywood Reporter хабар тарқатди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчи Mandalay Bay Hotel меҳмонхонаси балконида туриб ўт очган. У шу ҳудудда ўтказилаётган фестивал иштирокчиларини нишонга олган.

Нашр маълумотига кўра, шаҳарнинг бошқа қисмида ҳам шу вақтда отишма рўй берган. Ўқ узган шахс воқеа жойидан қочиб кетган.

Полиция атрофдаги йўлларни ёпган.

Мавзуга оид