Спорт | 23:00 / 05.10.2017
9394
2 дақиқада ўқилади

Россия ва Бразилия ўртасидаги ўртоқлик ўйини санаси маълум қилинди

Фото: Zimbio

2018 йилнинг 23 мартида Россия терма жамоаси Бразилия билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда машҳур спорт шарҳловчиси Нобель Арустамян маълум қилди. 

"Куни кеча Москва мэри Сергей Собянин Москвада Россия терма жамоаси "Спартак" стадионида Испанияга қарши ўйнаши ҳақида хабар берди. Бу ҳақиқат. Яна бир ҳақиқат шундан иборатки, Россиянинг иккинчи рақиби Аргентина терма жамоаси ҳам бўлиши мумкин. 

Россия Футбол федерацияси аргентиналиклар билан келишди, ҳаттоки гонорар ҳам ҳал қилинган, бироқ энг катта муаммо – Аргентинанинг жаҳон чемпионатига саралаш босқичидаги ишлари ёмон. Агарда улар ўз саралаш босқичларида тўрт ўриндан бирини қўлга киритса, ноябрда пойтахтда Аргентина терма жамоасини кутинг. 

Ва аниқ 23 март куни "Лужники" ўйингоҳида балки ҳамма кутадиган ўйин ўтказилади – Москвага Бразилия терма жамоаси келади ва Россияга қарши ўйнайди", – деди шарҳловчи. 

Мавзуга оид