Жамият | 09:37 / 12.10.2017
20575
1 дақиқада ўқилади

ИИВ Тергов департаменти пахта хирмонига ҳисса қўшди

2017 йил 7-8 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ходимлари Тошкент вилояти Чиноз тумани пахта теримида ҳашарда бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармалари ҳамда уларнинг қуйи тизим тергов бўлимлари шахсий таркиби ҳам бу хайрли ишда ўз ҳиссасини қўшишди.

Икки кун давомида улар томонидан пахта 52.9 тонна пахта териб олиниб, республика хирмонига беминнат топширилди. 

Ҳашарчиларга шу ернинг ўзида тушлик ташкиллаштирилди. Пахта теришда энг яхши натижага эришган ходимлар раҳбарият томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.   

 

Мавзуга оид