Мисрда ҳарбийлар 24 жангарини йўқ қилишди
Мисрлик ҳарбийлар Синай яримороли шимолидаги назорат-ўтказиш пунктларига ҳужумларни қайтаришда 24 жангарини йўқ қилишди. Бу ҳақда Миср қуролли кучлари расмий вакили маълум қилган.
Ҳарбийлар орасида 6 киши ҳалок бўлган. Жангарилар Синай яриморолидаги иккита назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилишган. Ҳужум Карад ал-Кавадис аҳоли пункти ёнида содир этилган.
Ушбу ҳужум ҳарбийлар Синай шимолидаги ҳарбий объектга ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётган икки ҳудкушни йўқ қилинганининг эртасига содир этилди.
13 октябрда Ал-Ариш шаҳрида жангарилар ҳужуми оқибатида 6 нафар мисрлик ҳарбий ҳалок бўлганди ва бир неча киши жароҳат олганди.
Миср 3,5 йилдан кўпроқ вақтдан бери Синайда аксилтеррорчилик операциясини олиб боради. Бу ерда бориш қийин бўлган жойларда террорчилик гуруҳлари қўним топган. Охирги вақтда яриморолда террорчилар қўлидан юзлаб ҳарбий ва полициячилар ҳалок бўлган.
Шунингдек, 13 октябрдан Синай шимолидаги бир қатор ҳудудларда коментдантлик соати муддати узайтирилган.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
10:00 / 31.10.2024