Ўзбекистон | 12:20 / 20.10.2017
36171
1 дақиқада ўқилади

Пахта теримини ташкиллаштира олмагани учун истеъфога чиқарилган ҳоким ўрнига янгиси тайинланди

Халқ депутатлари Учқўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди.

Эндиликда туманга шу вақтгача «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган Азимжон Абдимуталович Ваҳобов янги раҳбар бўлган. Вилоят ҳокимининг шу ҳақдаги қарори сессия давомида тасдиқланган.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов иштирок этган ва сўзга чиққан.

Туманга 2016 йил февралидан буён раҳбарлик қилиб келган Назиржон Юнусалиевич Ҳайиталиев ўтган ҳафтада, 14 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган фавқулодда йиғилишда пахта теримини ташкиллаштира олмагани туфайли лавозимдан озод этилганди.

Мавзуга оид