Ўзбекистон | 17:20 / 26.10.2017
49463
4 дақиқада ўқилади

«Ўзавтосаноат» ва GM янги альянс ташкил этди

«Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда GM компанияси янги «GM Uzbekistan Альянси» ташкил этиш бўйича қарор қабул қилди. Бу Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган автомобиль саноатининг талабларига жавоб берадиган янги ҳамкорлик платформаси саналади. «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда GM компанияси «Chevrolet» ва «Ravon» брендлари остида савдони ривожлантиради, деб хабар беради «GM Uzbekistan» ҚК жамоатчилик билан ишлаш хизмати.

«Ўзавтосаноат» АЖ ва GM компанияси Ўзбекистон автосаноати ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган янги Альянс доирасида ҳамкорликдаги фаолиятини амалга оширади. «GM Ўзбекистон Альянси» мамлакатимиз автосаноати мустақил равишда фаолият юритишига ўз ҳиссасини қўшади.

«GM Uzbekistan Альянси» доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда GM компанияси Ўзбекистонда автомобиллар ва двигателларини ишлаб чиқариш, ҳамда ички ва ташқи бозорда «Chevrolet» ва «Ravon» брендлари остида автомобиль савдоси бўйича ҳамкорликни давом эттиради.

2007 йилдан буён «Ўзавтосаноат» ва GM компаниясининг ўзаро ҳамкорлиги юртимизда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини икки баробарга ошишини таъминлади. Ҳамкорлик доирасида маҳаллий етказиб берувчилар тармоғини кенгайтириш, маҳаллий ходимларнинг салоҳиятини ошириш, ички ва ташқи бозорлардаги мижозларга юқори сифатли автомобиллар етказиб бериш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди.

«Ўзавтосаноат» АЖ ва GM компанияси фикрича, муносабатларнинг янги шаклига ўтиш сўнгги 10 йил давомидаги соҳанинг ривожи ва унинг салоҳияти ошганлигини акс эттиради. Ўзаро муносабатларнинг қўшма корхона шаклидан «GM Uzbekistan Альянси» сифатида қайта тузилиши Ўзбекистон миллий автосаноати мустақил равишда фаолият юритишини таъминлайди.

Томонлар янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича тасдиқланган лойиҳалар устида ишлашда давом этади. «GM Uzbekistan Альянси» доирасида томонлар шунингдек МДҲ ва янги бозорларда экспортни кенгайтириш масалаларини ўрганишади.

Альянс GM компаниясининг автомобиль технологиялари ва ноу-ҳауларидан фойдаланишни таъминлайди.

Альянс доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ автомобил ва двигателларни ишлаб чиқариш бўйича операцион фаолият, шу жумладан ташқи бозорда GM маҳсулотлари учун «Ravon» брендини дунёга танитиш бўйича назоратни тўлиқ ўз зиммасига олади. «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамкорликдаги фаолият пойдевори бўладиган «Chevrolet» автомобилларини ишлаб чиқариш ва мамлакатимиз ички бозорида сотишни давом этади, «Ravon» брендининг ташқи бозорга етказиб бериш эса кенгайтирилади.

«Соҳанинг мустаҳкамланаётганини инобатга олган ҳолда, ҳозир Альянсга ўтишнинг айни вақти. GM компанияси Ўзбекистонда қолади ва мамлакатдаги автомобиль саноати ривожига ўз ҳиссасини қўшишда давом этади», — дейди GM Operations Uzbekistan раҳбари жаноб Эктор Вилльярреал.

Икки томон Альянсга ўтиш бандлик даражасига ёки автомобиль ва двигателлар ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилмаслигини тасдиқлайди. GM компанияси Ўзбекистонда автомобиль ва двигателлар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмларни етказиб беришни, ҳамда Ўзбекистон автосаноатини консультатив ҳамда техник кўмак беришга йўналтирилган янги ташкил топаётган GM Advisory Services компанияси орқали қўллаб-қувватлашда давом этади.

Мавзуга оид