Фото: Самарқандда ҳаракат хавфсизлиги ташвиқотида жамоат транспортидан фойдаланилмоқда
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан йўловчи ташиш фаолияти шуғулланувчи корхоналар ҳайдовчилари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Вилоят ИИБ ЙҲХ бошқармаси ахборот хизматининг KUN.UZ’га маълум қилишича, йўлдаги ҳаракат иштирокчиларини ҳушёрликка чорлаш мақсадида йўловчи ташиши фаолияти билан шуғулланувчи сариқ рангли (такси) енгил автомобиллар ва автобусларнинг орқа ойнасига турли чақириқлар ва шиорлар ёзилмоқда.
Жумладан, «Йўлларда болаларни асрайлик!», «Тезликни ошириб умрингни қисқартирма!», «Пиёдаларга эътиборли бўлайлик!», «Йўл ҳаракати қоидасини бузиб, бошқа ҳаракат қатнашчиларига хавф туғдирма!», «Транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланманг!» каби ва бошқа шу каби ёзувлар воситасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
KUN.UZ’га берилган маълумотларга кўра, ҳаракат хавфсизлигига оид бундай тарғибот ва ташвиқот ёзувлари ва чақириқлари Самарқанд вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи 1678та сариқ рангли (такси) енгил автомобилларга ва 136та йўналишли автобусларга ёзиб чиқилган.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024