Жамият | 17:40 / 02.11.2017
175847
2 дақиқада ўқилади

Янги рекорд. Самарқандда чиройли авторақам 7та «Матиз» пулига харид қилинди (фото)

Шу йилнинг 20 сентябридан биржанинг avtoraqam.uzex.uz вебсайтига сотув учун автотранспорт воситаларининг биринчи тоифали давлат рақами белгилари қўйилиши бошланган, турли тоифадаги чиройли автомобиль давлат рақамлари аукцион орқали сотилмоқда.

Шу пайтгача бир неча кўринишдан автомобиль рақамлари сотилгани, жумладан аукцион орқали сотилган айрим 777 рақамларининг АҚШ доллар эквивалентида 10 минг доллардан ҳам зиёд суммага сотилгани ҳақида илгари хабар берган эдик.

Айни пайтда биржа савдолари сайтидан сотилган авторақамлар ҳақидаги маълумотлар олиб ташланган, бироқ сайтни кузатиб бораётганларнинг маълум қилишича, Самарқанд вилоятига тегишли юридик шахслар учун мўлжалланган, савдодаги бошланғич баҳоси 100 ЭКИҲ — 14.977.500 сўм бўлган 30 777 ААА авторақами кимошди савдосида 301 миллион 654 минг 338 сўмга сотилган.

Авторақам учун сарфланган бу пулга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Матиз» автомобилидан 7та, «Спарк»дан 5та, «Лачетти» автомобилидан 3та харид қилиш мумкин,

Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ KUN.UZ’га ушбу рақам ҳақиқатдан ҳам ушбу суммага сотилганини тасдиқлади. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларга кўра, худди шундай сериядаги, Андижон вилоятига тегишли 60 777 ААА рақами «Дамас» автомобилига ўрнатилганини кўриш мумкин.

Мавзуга оид