Жаҳон | 14:10 / 03.11.2017
51697
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Бош вазири қирғиз ҳамкасбининг айбловига жавоб қайтарди

Фото: primeminister.kz

Тошкент шаҳрида ташкиллаштирилган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида Қирғиз Республикаси Бош вазири Сапар Исақов "Қозоғистон ҳукумати Эркин савдо ҳудуди шартномаси ҳамда транзит чегара ўтказиш имкониятларидан фойдаланиб, қозоқ-қирғиз чегарасида сунъий тирбандликни” яратаётганини, оқибатда оддий тадбиркорлар жабр кўраётгани ҳақида гапириб ўтганди.

Ўз ўрнида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Бакитжан Сагинтаев айбловларга жавоб қайтарди.

"Бу нотўғри фикр, деб ҳисоблайман ва Қозоғистон Эркин савдо ҳудуди шартномаси талабларидан чиқмаган ҳолда иш олиб бораётганини билдираман. Биз ҳамкорлик доирасида эришилган келишувларга таяниб, айбловларни асослантирилишини сўрайман. Биз бу ҳақда очиқ гапирмоқдамиз, шунингдек, жавобни тез орада эшитамиз, деб ўйлайман”, дейди у.

Бундан ташқари, қозоқ Бош вазири ўз нутқида чегара божхона қисмида кучайтирилган назоратга изоҳ бериб, "Эркин савдо ҳудуди шартномасини қўллаб, ветеринар, фитосанитар ва божхона назорати” бўйича ҳамкорликка қилишга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид