Жамият | 19:30 / 07.11.2017
55324
1 дақиқада ўқилади

Йўловчи аёл хиёнатдан хабар топгач, самолётни қўндирди

Фото: Qatar Airlines

Доҳадан Балига парвоз қилган Qatar Airlines рейси самолёти бортдаги эронлик йўловчи аёл ўз турмуш ўртоғи хиёнатидан хабар топиши ортидан Ҳиндистон ҳудудига мажбуран қўнди.

Gulf News нашри тарқатган хабарга кўра, йўловчи аёл учиш вақтида турмуш ўртоғининг смартфонини унинг бармоқлари орқали блокдан ечган, бу вақтда эр ухлаётганди.

Қайд этилишича, аёл телефонда эрининг хиёнатига далиллар топган ва уни ура бошлаган. 

Бу вазиятга самолёт экипажи аъзолари аралашган, аммо улар ғазаб отига минган аёлни тўхтата олишмаган. Якунда учувчилар самолётни Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрига мажбуран қўндиришган.

Хабар қилинишича, эр-хотин ва уларнинг фарзанди самолётдан тушириб қолдирилган, рейс Балига парвозни давом эттирган.

Бу оила тунни аэропортда ўтказишга мажбур бўлган, кейин уларни бошқа авиакомпания рейси билан Куала-Лумпурга жўнатишган. 

Ҳуқуқ тартибот органлари бу вазиятга аралашмаган.

Мавзуга оид