Ўзбекистон | 08:30 / 08.11.2017
31407
4 дақиқада ўқилади

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси президенти 2017 йил 1 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида,, 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3166-сонли қарорига мувофиқ:

1.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарорига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

2.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.Аҳмадхўжаев зиммасига юкланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарорига киритиладиган ўзгартиришлар: 

а) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида тузилган контрактлар ва шартномаларни» сўзлари чиқариб ташланди;
б) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;
в) 1-илованинг:
2-банди учинчи хатбошидаги «Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида тузилган контрактлар ва шартномаларни» сўзлари чиқариб ташланди;
«а»-кичик бандининг учинчи хатбоши, 7-банднинг «б»-кичик банди тўртинчи, бешинчи ва саккизинчи хатбошилари чиқариб ташланди;
18-бандидаги «Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар (экспорт-импорт контрактлари)» сўзлари чиқариб ташланди;
19-бандидаги «ҳамда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномаларни бажариш» сўзлари чиқариб ташланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сонли Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 12 ноябрдаги ПФ-3937-сонли Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2009 йил 5 мартдаги ПФ-4089-сонли Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатдошлилигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сонли қарорнинг 7- ва 8-бандлари.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сонли қарорига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2013 йил 8 апрелдаги ПҚ-1949-сонли қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сонли қарорининг 8-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора- тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сонли қарорининг 1- ва 2-иловаларидаги «Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси» блоки.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сонли қарори 2-иловасининг 85-позицияси.

Мавзуга оид